Сила в единстве и науке

  • Рубрика записи:Новости

Мнения коллектива Ташкентского филиала Российского экономического университета им. Г.В.Плеханова
Сила в единстве и науке

“Халқ сўзи” газетасининг 2020 йил 10 апрель куни №74 (7576) сонида эълон қилинган
Республика олий таълим кенгаши ва Олий таълим муассасалари ректорлар кенгашининг профессор-ўқитувчилар ва талабаларга
Мурожаатига жавобан Г.В Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетиинг Тошкент шахридаги филиали жамоасининг
МУНОСАБАТИ

КУЧ БИРЛИКДА ВА ИЛМДА


Мамлакатимизда ташкил этилган илк ҳорижий олий ўқув юрти-Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари муҳтарам Президентимизнинг ва Республика Олий таълим кенгаши ва Олий таълим муассалари ректорлари кенгашининг профессор-ўқитувчилар ва талабаларга мурожаатидан руҳланиб ўзлари учун дастуриламал сифатида қабул қилдилар. Биз зиёлилар доимо мамлакат учун, давлат учун энг қийин вазиятларда олимлар, ўқитувчилар давлатимиз атрофида янада жипслашиб бирга бўлиб, ўзларининг илмий ва маънавий салоҳиятларини янада юқори савияга олиб чиқиб ибрат намуналарини фидоийлик билан намойиш этамиз.
Биз зиёлилар ҳозирги мавжуд вазиятда яхши биламизки, ҳатто жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатлари глобал таҳдид – короновирус пандемияси исканжасига тушиб, йирик муаммолар гирдобида қолдилар. Ўзбекистонда ушбу иллат кенг таркалиши олдини олиш, имкон қадар беталофат ўтказиш учун март ойининг ўрталарида, илк касаллик ҳолати аниқланган кундан эьтиборан Президентимиз томонидан Махсус давлат комиссияси ташкил этилиб, самарали чора-тадбирлар белгилаб берилиши ва уларнинг изчил амалга оширилаётганлиги ўзининг ижобий натижаларини бера бошлаганлиги халқимизнинг кайфиятини кўтарди ва ўз соғлиги, фарзандлари ва яқинларининг соғлиги, тинчлиги,хотиржамлиги давлат томонидан мустаҳкам ҳимояда эканлигига қатьий ишонч ҳосил қилдилар. .Мисли кўрилмаган ташкилий ишлар ва сафарбарликни,интизом ва ўрнатилган тартибни халқимиз,биз зиёлилар,талабалар хам тўғри тушуниб,қизғин қўллаб-қувватлаймиз.
Албатта бундай чораларнинг сўзсиз бажарилиши пировард натижасида, халқимизнинг азалий қадриятлари- ҳамжиҳатлик ва меҳр оқибатимиз янада юксалади. Бунда биз зиёлилар Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатларини бир овоздан қуллаб-
қувватлаган ҳолда ўз фаолиятимизни мавжуд вазиятдан келиб чиқиб янгича ташкил этаёганлигимизни билдирамиз.
Президентимиз ва ҳукуматимиз бизнинг Олий ўқув юртимизга ҳам эътибори ва ғамхўрлиги ила ўтган йили барча қулайликларга эга булган шинам замонавий бинолар комплексини таъмирлаб олиш ва ундан самарали фойдаланиш учун бизга топширилган бўлиб,унда дарс ўтиш учун етарли миқдордаги аудиториялар, Коворкинг-маркази, WiFi тармоғи, рақамли иқтисодиёт буйича лабораториялар, кутубхона,спорт заллари, ошхона мавжуддир.Замонавий ўқув техникалари билан жиҳозланган янги ўқув биноларида барча ўқитилаётган фанлар бўйича электрон таълим тизими ишга туширилган ва талабалар масофавий ўқитиш платформасига узвий боғланган.Бу имконият айниқса ҳозирги пандемия шароитида жамоани зудлик билан масофавий ўқиш шаклига ўтказишда қўл келди.Карантин эьлон килиниши билан профессор- ўқитувчиларимиз томонидан тайёрланган видео маърузалар, амалий машғулотлар, тақдимот материаллари тегишли ўкув платформасига жойлаштириб чиқилди ва талабалар билан онлайн мулоқот, маслаҳатлар, синовлар, имтиҳонлар ҳам Moodle тизими орқали очиқ ва шаффоф усулда ташкил этилди.
Профессор-ўқитувчиларимиз ўз илмий салоҳиятларини, тажрибаларини мунтазам ошира бориб жаҳоннинг юқори рейтингли журналларида Scopus, Web of Science, РИНЦ ва бошқа нашрларида мақолалар чоп этишни, янги монографиялар, ўқув дарсликлари ва қўлланмалари устида олиб бораётган ишларини жадаллаштирмоқдалар.
Ўз илмий, ўқув услубий тадқиқотларида янги Ўзбекистонда олиб борилаётган, барча соҳаларни камраб олган ислоҳотлар ва уларнинг мақсади, мазмуни ва самарадорлиги, айниқса таълим тизимида рақамли иқтисодиётни қўллаш буйича, ижтимоий ҳаётимизнинг бошқа соҳаларида инновацион усулларни жорий этиш хақида бераётган илмий тавсиялари ва таклифларини чоп этмоқдалар ва кенг жамоатчиликка ОАВ, телевидение, радио, Интернет сайтлари орқали мунтазам тарғибот ва ташвиқот қилмоқдалар. Шунингдек, профессор-ўқитувчиларимиз бир кунлик иш ҳақларини “ Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармасига ҳисобига ўтказдилар.
Талаба ёшларимиз масофали ўқув жараёнидан ташқари ўз устозлари рахбарлигида стартап лойиҳаларини амалга ошириб, ҳатто видеоконкурсларда, республика ва жаҳон конкурсларида иштирок этишни давом эттирмоқдалар. Бунда янги ташкил этилган “Рақамли иқтисодиёт ва молия” факультети, “Рақамли иқтисодиёт ва математик
фанлар”, “Жаҳон иқтисодиёти” кафедралари, “Рақамли иқтисодиёт ва бизнес аналитика” лабораториялари, “IT-Park” билан ҳамкорликда амалга оширилаётган муҳим илмий лойиҳаларнинг амалга оширилиши қўл келмоқда. Рақамли иқтисодиёт саводхонлигини нафақат талабаларимизда, балки ҳамкор ўрта умумий мактабларида ҳам ташкил этишга бош-қош бўлиб иқтидорли ешларни танлаш ва таёрлаш тизимини йўлга кўймоқдамиз.
Масофий таълим сифати, мазмуни ва самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув юртида ўқиталиган фанлар буйича янги ўқув-услубий қўлланмалар устида жадал ишламоқдамиз, бизга маьлумки, бу шаклнинг келажаги порлоқ, уни қанчалик ўзлаштирсак ва мукамаллаштирсак, ўқитиш сифати, талабаларнинг билим даражаси ҳам шунчалик юксалаверади. Зеро, Буюк маърифатчи бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Бақадар талаби илм бўлурсан, олам бўлгунча талаб бўлурсан” ўгитларини талабаларимиз қалби ва онги, шуурига етказиш биз устозу-мураббийларнинг шарафли бурчимиздир.
Мақсадимиз, билимга чанқоқ ёшларимизни етакчи хорижий мамалакатлардаги таълим тизимидан қолишмайдиган замонавий усулда илм ва таълим олишларида зарур бўладиган кўникмаларини мустаҳкамлашдир. Нафақат ўкув машғулотлари,балки кенг кўламдаги маънавий тадбирлар мураббийларимиз томонидан онлайн тарзда олиб борилмоқда, улар жаҳондаги, юртимиздаги музейлар, рассомлик галереялари, кутубхоналар,концерт заллари ва театрлар, муқаддас қадамжоларга виртуал ташрифлари ҳам махсус режага биноан амалга ошираётганлиги, ва талабаларимизнинг бундай тадбирлар ҳақида ижобий билдираётганлиги бизни янада мазмунли фаолият олиб боришимизга ундамоқда. Муҳтарам Президентимизнинг талаба ва ўқувчи ёшларга мурожаатларига ҳамда Республика олий таълим кенгаши ва Олий таълим муассасалари ректорлари кенгашининг профессор ўқитувчилар ва талабаларга мурожаатларига бизлар лаббай деб жавоб бериб, ўз фаолиятимизни ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда янги сифат даражасига кўтарамиз, битирувчиларимиз ватанпарвар, жаҳондаги тенгдошлари билан рақобатбардош мутахасислар бўлиб етишишлари учун барча имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Университети
Тошкент шаҳридаги филиали
профессор- ўқитувчилари ва талабалари