Қаландар АБДУРАҲМОНОВ, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали ректори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги: — Олий ўқув юртларида “Қалқон” жамоатчилик гуруҳларининг яратилиши нафақат талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантиришда, балки масъулиятли, ватанпарвар авлодни тарбиялашда ҳам муҳим қадам бўлди. Бугунги кунда улкан имкониятлар яратилаётган, жадал ривожланаётган Ўзбекистонда “Қалқон” каби бирлашмалар ташаббускор ёшлар ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўла олишини яққол намоён этмоқда.
“Қалқон” — ватанпарварлик ва интизом мактабидир
- Post published:16.05.2025
- Post category:Yangiliklar