Филиалда Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиалида Ўқитувчи  ва мураббийлар кунини нишонлаш арафасида анъанага кўра  ўқитувчилар ва ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

  

Филиал талабалари байрамона концерт дастурини тайёрладилар. Ранг-баранг безатилган анжуманлар залида филиал меҳмонлари, раҳбарияти, ўқитувчилари ва талабалари йиғилди. Концерт номерларида филиалнинг барча курс талабалари ўз истеъдодларини намойиш этиб, ўз ўқитувчилари ва мураббийлари учун байрамона кайфият бахш этдилар.