Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси «Яшил иқтисодиёт»: хусусиятлари ва ривожланиш омиллари» мавзусига бағишланди. Тадбирда Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт Университетининг Тошкент филиали вакили профессор Шуҳрат Ғойибназаров маъруза қилди. У ўз нутқида, ҳозирги вақтда Ўзбекистон ҳам худди дунёнинг бошқа давлатлари каби янги, экологик тоза, қайта тикланадиган энергия манбаларини топишга интилаётган «яшил» иқтисодиёт йўлидан қатъий равишда бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Тошкент-ислом цивилизацияси маркази” ва “Жадидлар фаолияти” номли видеороликлар ҳамда “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.