Пресс клуби йиғилишида филиал вакиллари

Г.В.Плеханов номидаги РИУ Тошкент филиали вакиллари “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”га бағишланган халқаро пресс-клуб йиғилишида иштирок этдилар.   Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарият вакиллари, Тошкент шаҳар олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорлари, турли Олий ўқув юртлари талабалари  ва оммавий ахборот воситалари  журналистлари  Ёшлар ижод саройида ташкил этилган кенг кўламли  тадбирда иштирок этдилар.      

Халқаро матбуот клубининг мажлисини Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Мажидов очиб берди.