Талабалар “TASHKENT BOOK FEST-2019″да

Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали раҳбарияти ва талаба ёшлари I Тошкент халқаро китоб  кўргазма-ярмаркасига-катта маданий-маърифий тадбирга ташриф буюрдилар.

Кўргазма-ярмарканинг асосий мақсади- китоб ва мутолаани тарғиб қилиш, иштирокчи давлатларнинг адабий меросини қўллаб – қувватлаш ва ривожлантириш, мутолаа маданиятини шакллантириш, жаҳон босма саноати тажрибасини ўрганиш ва нашриётлар ҳамда китоб тарқатувчилар, ахборот-кутутбхона муассасалари ва китоб –мутолаа масалаларига масъул ташкилотлар ўртасида халқаро алоқаларни ўрнатишга қаратилган.