ТДИУ да демографик тенденциялар ва инсон капиталини ривожлантиришга оид давра суҳбати бўлиб ўтди

2022 йил 22 ноябрь куни “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот марказида БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) билан ҳамкорликда «Демографик тенденциялар ва Миллий иқтисодиётда инсон капиталини ривожлантириш муаммолари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакиллари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети Тошкент филиали, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети профессор-ўқитувчилари, Меҳнат бозори тадқиқотлари институти, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Оила ва хотин-қизлар илмий тадқиқот институти илмий ходимлари иштирок этишди. Бундан ташқари давра суҳбатида Қозоғистон ва Тожикистон давлатларидан ҳам мутаҳассислар ўз маърузалари билан онлайн шаклда иштирок этишди.

Давра суҳбатида Меҳнат бозорини трансформацияси хам муҳокама  қилинди.