Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари муҳокамада

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: I ТДИУ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТEГИЯСИ ФОРУМИ» бошланди.

Форумда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди. Пандемиядан кейинги даврда глобал иқтисодиётни ривожлантиришнинг тенденциялари ва истиқболли йўналишлари, трансформация жараёнида молия тизими ва бухгалтерия ҳисоби архитектурасини такомиллаштириш, рақамли иқтисодиёт, ахборот технологиялари, дастурлаш ва инновацион таълимнинг истиқболли йўналишлари бўйича хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар, халқаро экспертлар иштирокидаги мунозара майдони шакллантирилди.

Форумга Массачусетс технология институти (АҚШ), Кембриж университети (Буюк Британия), Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (Буюк Британия), Миссури давлат университети (АҚШ) ва бошқа кўплаб халқаро олий ўқув юртлари ҳамда хорижий мамлакатларнинг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари ташриф буюрган.

Тадбирнинг 2-кунида илмий тадқиқот усуллари, халқаро таълим имкониятлари, саноат трендлари, банк ва молия, давлат хизмати каби соҳаларнинг раҳбарлари иштирокида илмий-амалий семинарлар ўтказилади.