Улуғ ўзбек шоири Алишер Навоий таваллудининг 580-йиллиги шарафига Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалида “Навоий қалбларда мангу барҳаёт” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни филиал Ёшлар иттифоқи фаоллари ва турли талабалар тўгараги аъзолари ташкил этдилар.
Ахборот-ресурс маркази кўмагида ташкил этилаётган маънавий тадбирлар Университетимизда мунтазам ўтказиб келинаётган таниқли шоир ва ёзувчилар ижодига бағишланган маданий-маърифий тадбирларнинг бутун бир давомидир.
Тадбир давомида талабалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби ва унинг нафақат ўзбек ва жаҳон адабиёти, миллий маданияти, миллатимиз адабий-эстетик мафкуралари тарихига қўшган ҳиссасини нишонлаш тўғрисидаги фармони билан таништирилди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, Тошкент филиали раҳбари Қ. Ҳ. Абдурахманов маърузасида таъкидланганидек, “… аждодлардан қолиб келаётган, жаҳон маданияти хазинасига кирган маънавий мерос барча халқлар учун асрлар давомида ҳақиқий деб тафаккур ва ифода этилган. Алишер Навоий ажойиб шоир ва олим, мусиқачи ва рассом, давлат арбоби ва сиёсат арбоби, санъат, фан ва адабиёт ҳомийси, ўз даврининг энг маданиятли кишиларидан бири, ўзбек миллий адабиётининг асосчисидир.”
Тадбир Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиалининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган Беш ташаббусни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” доирасида Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали Кураторлар кенгашининг иш режасига мувофиқ ўтказилди. Тадбирни тайёрлашда 1-3 босқич талабалари яқиндан ёрдам бердилар ва фаол иштирок этдилар.
Филиалнинг тадбирлар бўлиб ўтадиган катта Анжуманлар залида филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва албатта талаба ёшлар- шеърият байрамининг асосий ташкилотчилари ва иштирокчилари тўпландилар. Талабалар буюк шоирнинг ғазаллари ва рубоийларини ўзбек ва рус тилларида талқин қилдилар, қўшиқлар ижро этдилар, бадиий асарлардан парчалар ва саҳна кўринишлари намойиш этдилар.
Тадбирга таклиф этилган Ўзбекистон Давлат санъат ва Маданият институти талабалари ҳамкорлигида улуғ шоир асарлари асосида миллий мумтоз, мақом, вокал ва чолғу созларини ижро этдилар. Тадбирга тайёргарлик кўришда талаба ёшлар Навоий ҳаёти ва ижоди ва умуман ўша давр кишилари ҳаёти ҳақида жуда кўп қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
Ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан ташкил қилинган “Навоий қалбларда мангу барҳаёт” деб номланган китоб кўргазмаси тадбирга яна ҳам кўрк бағишлаб ҳамда тадбирга ташриф буюрган университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларида жуда қизиқарли, катта тааъсурот қолдирди. Кўргазмадан Алишер Навоий ҳақида янги нашрдан чиққан китоблар ўрин эгаллади ва бу китоблар АРМ фондини бойитишга хизмат қилади.