Филиалда «Ватанимнинг жанрангдор, гўзал, қудратли тили» деб номланган Маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
2020 – йил 20-октябрь куни Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиалида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганининг 31- йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.
“Ватанимнинг жарангдор гўзал, қудратли тили” деб номланган маънавий-маърифий Мушоира тадбири филиал Ёшлар иттифоқининг 1-босқич фаол талабалари, Университет Маънавият-маърифат кенгаши ва Ахборот – ресурс маркази хамкорлигида ташкил этилди.
Филиал директори Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги Қ.Ҳ.Абдураҳмонов йиғилганлар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни қутлар экан, “… ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганидан буён ўтган йиллар давомида она тилини ривожлантириш, уни нафақат расмий тил сифатида бойитиш ва асраб – авайлаш, балки миллий маданиятимизнинг тимсоли, илмий тил қоидалари ва нормаларини ҳаётга татбиқ этиш, ёшларни она тилига ҳурмат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш” мавзусида кенг кўламли ишлар амалга оширилганлигини таъкидлади.
Тадбир иштирокчилари, профессор-ўқитувчилари ва гуруҳлар мураббийлари талабалар олдидаги ўз чиқишларида : “… тил маданий ва тарихий қадриятларнинг улкан қатламини ўзида сақлаб қолади. Ҳар доим ўз она нутқига нисбатан эҳтиёткорлик ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш юксак маданият ва маънавият белгисидир. Бу аждодларнинг донолигини, уларнинг тарихий ва маданий тажрибаларини бир-бирига боғлайдиган тилдир. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг анъана ва урф одатлари давлат тилига ҳурмат билан ёндашади.”
Филиал талабалари тантанали дастурни тайёрладилар: байрам табриги (Ўзбекистон шоирлари асарларидан тайёрланган видеолавха); Алишер Навоийнинг ғазал ва рубоийларидан парчалар, Ўзбек шоирларининг асарларидан намуналар: Э.Воҳидов, А.Орипов, Рауф Парфи ва бошқалар. Тадбирда таниқли ўзбек ёзувчиси, ўзбек романчилиги мактаби асосчиси Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар ” асари асосида саҳналаштирилган саҳна кўринишида 1-курс талабалариниг иштироки томошабинларда алоҳида таассурот қолдирди.
Шу куни фойе ва залларда Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Ахборот-ресурс маркази фондидан ва А. Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, А. Навоий давлат музейи, А.Қаҳҳор, Ойбек уй – музейлари фондидаги ноёб китоблар билан “Ўзбекистон адабиётшунослари адабиёти” ва “ Ўзбек адабиётшуносларининг таржималарида Россия адабиёти” деб номланган китоб кўргазмалари ташкил этилди.
Мамлакатимизда ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда китоб мутолааси аҳамиятини кучайтириш, уларнинг ижтимоий – сиёсий фаоллигини ошириш, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди.
Миллий адабиётимизни ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг бой меросини асраб-авайлаш, мутолаа маданиятини юксалтиришга қаратилаётган эътибор чуқур билим, мустақил фикр ва юксак эга ёшларни тарбиялашда муҳим омил бўлмоқда.
Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали талабаларини ўзбек мумтоз халқ мусиқа-вокал санъатидаги тилнинг кенг имкониятлари, ўзбек тилидаги улкан адабий мерос билан таништиришга қаратилган бир қатор тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.