28 октябрь куни -“BIPU” қўшма лойиҳаси ва МЧЖ “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси” ҳамда Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали билан ҳамкорликда Инкубация марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир жорий йилда очилган “REU#COWORKING” янги биносида бўлиб ўтди, унда IT Park вакиллари, филиал раҳбарияти ва талаба ёшлар иштирок этди.
Лойиҳа IT Park мутахассислари томонидан Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетинг Тошкент шаҳридаги филиали Фан ва инновациялар Кенгаши, Рақамли иқтисодиёт ва молия факультети ва талаба ёшлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги 17-сонли ва 2015 йил 15 июлдаги 589-сонли қарорига мувофиқ. “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида “, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятининг асосий йўналишларидан бири стартап-лойиҳаларни амалга оширишда қўллаб – қувватлаш, инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштиришда ахборот технологиялари соҳасида бошланғич ва кичик корхоналарга кўмаклашиш ҳисобланади.
Инкубация марказларининг узоқ муддатли мақсадлари ва вазифалари қуйидагилардир:
-мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш;
-Ўзбекистонда юқори инновацион технологияларни ривожлантириш;
-инновацион йўналишдаги кичик бизнесни ривожлантириш, талабалар учун лойиҳа фаолиятини олиб бориш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш;
-талабалар ва тажрибали мутахассислар ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш;
-янги иш ўринлари яратиш;
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги Қ.Х.Абдураҳмонов тадбирни очиқ деб эълон қилар экан “Бугун бизда тантанали кун! Г.В.Плеханов Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалида дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки кўмагида инкубация марказини очади. Инкубация марказининг фаолияти доирасида инновацион ғояларни амалга оширишда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантирадиган талабалар ва ўқитувчиларнинг лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган” дея таъкидлаб ўтдилар.
Г.В.Плеханов Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали Ўзбекистон Республикасининг таълим хизматлари бозорида 25 йилдан ортиқ фаолият юритмоқда. Бу сифатли таълим, асрий анъаналар, замонавий технологиялар ва кадрларга бўлган талабни таклиф этадиган Ўзбекистондаги Россия Олий ўқув юртининг биринчи филиали.
Филиалда рақамли иқтисодиёт ва молия факультети, 3 та рақамли иқтисодиёт ва бизнес аналитикаси лабараториялари, рақамли технологиялар ўқув-илмий лабараторияси, “REU#COWORKING” ўқув маркази, имконияти чекланган шахсларни ўқитиш шартларини ҳисобга олган ҳолда технологиялар билан жиҳозланган ва яна кўп нарсалар ташкил этилди.
Танланган стратегияни давом эттириш учун Г.В.Плеханов Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали IT park кўмагида инкубация марказини очади. Сизга самарали фаолият тилаймиз ҳамда дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кутиб қоламиз.
Тадбир давомида IT park дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки директори Ф.Ибрагимов сўзга чиқди, у ўз нутқида “… пойдевор қўйилди ва дастлабки қадамлар ташланди, университет раҳбарияти келажакда лойиҳанинг муваффақиятли ишлаши учун барча шароитларни яратади…. Умид қиламанки, лойиҳа яқин келажакда ўз самарасини беради. … Биз доимо шу ердамиз ва Филиалнинг инкубация маркази фаолиятини амалга оширишда сизга кўмаклашишдан мамнун бўламиз ” дея таъкидлади.
Тадбирнинг махсус таклиф этилган маърузачиси, “VRonica” асосчиси Салихов А. IT park билан қўшма ва муваффақиятли лойиҳаларни бошлаш, стартапларни ишга тушириш тажрибаси билан ўртоқлашди.
Шунингдек, Филиалнинг 4-босқич талабаси, IT-park стажёри Нарзуллаев Ш. Томонидан ўтказилган Инкубация маркази фаолиятининг тақдимоти бўлиб ўтди ва у талабаларни дастур, унинг афзалликлари, 6 та ўқув модули билан батафсил таништирди. Аризаларни қабул қилиш жараёни билан таништирди.
“BIPU” инкубация маркази ва МЧЖ Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси ” IT Parki” – бу ёшлар учун стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш платформаси бўлиб, уларнинг мақсади университетда АКТ соҳасида ўрганиш ва бошлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инновация руҳини олиб кириш, шунингдек ёшлар томонидан иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа томонидан талаб қилинадиган янгиликларни яратишдир.
Таъкидлаш жоизки, олий таълим муассалари қошидаги инкубация марказлари иқтидорли ёшлар орасида яратилган инновацион лойиҳаларнинг сифати ва сонини кўпайтириш учун зарурдир. Инкубацион марказлар ўз навбатида, талабалар учун асл илмий ва техник ғояларни амалга оширадиган кичик инновацион лойиҳаларнинг самарали фаолиятининг пайдо бўлиши учун қулай шарт-шароитлар яратади.