АМАЛИЁТ, КЕЙСЛАР ВА КАРЬЕРА ИМКОНИЯТЛАРИ: ТОШКЕНТ ФИЛИАЛИ ТАЛАБАЛАРИ ZOOMER FMCG HAKATON МУСОБАҚАСИДА

Тошкент филиали талабалари сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси ҳисобланган «Lactalis» халқаро компаниясининг улкан Ҳакатонида иштирок этдилар. Ушбу тадбир FMCG соҳасида ўзларини кўрсатишга ва қимматли амалий тажриба орттиришга тайёр бўлган иқтидорли талабалар ҳамда ёш мутахассисларни бирлаштирди.

Ҳакатон доирасида иштирокчилар логистика, маркетинг, сотув, ишлаб чиқариш ва HR (ходимларни бошқариш) каби йўналишлардаги реал бизнес-кейсларни ечиш устида ишладилар. Талабалар йирик халқаро компаниянинг долзарб вазифалари устида ишлаш жараёнида ўзларининг профессионал кўникмаларини, креатив ёндашувларини ва жамоада ишлаш қобилиятларини намойиш эта олдилар.

Иштирокчиларда «Lactalis» компаниясининг кадрлар захирасига кириш ва келажакда ишга жойлашиш имкониятига эга бўлиш катта қизиқиш уйғотди. Бундан ташқари, тадбир дастуридан нетворкинг (ўзаро алоқалар ўрнатиш), соҳа экспертлари билан мулоқот, тажриба алмашинуви ҳамда ғолиблар учун совринлар ўйини ўрин олди.

Бу каби лойиҳаларда иштирок этиш Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали талабаларига нафақат профессионал компетенцияларини кенгайтириш, балки халқаро компанияларда муваффақиятли карьера сари илк қадамларини қўйиш имконини ҳам беради.