РЭУ ЯНГИЛИКЛАРИ: «ШАГ В НАУКУ» («ФАНГА ҚАДАМ») ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИНИНГ ОЧИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

18 май куни Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетида «Шаг в науку» илмий-амалий конференциясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Конференция иштирокчиларини қутлов сўзи билан Г.В. Плеханов номидаги РЭУ проректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Виталий Минашкин ҳамда техника фанлари номзоди, университет Илм-фан ва инновациялар дирекцияси Илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Ольга Юрина кутиб олдилар.

«Шаг в науку» («Фанга қадам») танлови ва ҳисобот конференцияси университетда кўп йиллардан буён ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. У бакалавриат, мутахассислик (специалитет), магистратура ва аспирантура талабаларини илмий-тадқиқот фаолиятига жалб этишга қаратилган. Тадбирнинг асосий мақсади — университетнинг сифатли илмий салоҳиятини шакллантириш ва ёшларда тадқиқотчилик компетенцияларини ривожлантиришдан иборат.

Конференция дастурига Г.В. Плеханов номидаги РЭУ Тошкент филиали талабалари ва илмий изланувчиларининг якка тартибдаги ҳамда жамоавий лойиҳалари киритилган. Уч кун давомида иштирокчилар замонавий фаннинг долзарб муаммоларига бағишланган илмий-тадқиқот ишларининг натижаларини тақдим этадилар.

Конференция илмий ғоялар алмашиш, тадқиқот лойиҳаларини тақдим этиш ва ёш олимларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим майдонга айланади.