Президентимизнинг 29-Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи Ўзбекистон — Россия стратегик шериклигини ривожлантириш ва Евроосиёнинг янги иқтисодий кун тартибини шакллантиришда муҳим воқеа бўлди. Жаҳон иқтисодиётида чуқур таркибий ўзгаришлар кечаётган ҳозирги шароитда Петербург халқаро иқтисодий форуми нафақат ишбилармонлик мулоқоти майдони, балки савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, рақамлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва инсон капиталини ривожлантириш соҳаларида амалий ечимлар ишлаб чиқиладиган муҳим платформадир.
