Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан Ўқитувчи – билимлар ва янги кашфиётлар оламига йўлловчи

1 октябрь куни Ўзбекистонда давлат байрами — Ўқитувчилар ва мураббийлар куни кенг нишонланади. Байрам педагоглар ва мураббийлар меҳнатига бўлган юксак ҳурмат рамзи сифатида 1997 йилда таъсис этилган. Замонавий таълимда ўқитувчи ва мураббийларнинг роли оддий академик билимларни узатиш доирасидан анча кенгайиб кетди. Бугун улар шахсият архитекторлари, ижтимоий мувофиқлаштирувчилар ва мураккаблашиб бораётган дунёда ўқувчиларнинг йўлбошчилари сифатида майдонга чиқмоқдалар.

Ўзбекистон – тарихи мингйилликларга бориб тақаладиган, жаҳонга буюк олимлар, мутафаккирлар, табиблар, математиклар, ўқитувчи ва мураббийларни етказиб берган қадимий ўлка бўлиб, ўз Мустақиллиги йилларида янгидан тикланди ҳамда юқори иқтисодий салоҳият ва энг бой инсон капиталига эга мамлакатлар сари ишончли қадамлар билан бормоқда.

Ҳар бир мамлакат ўзига хос, бетакрор ва фақат унга хос бўлган колорит, черта ва анъанаlарга эга. Ўзбекистонда улар асрлар давомида шаклланган бўлиб, бу ерда одамларнинг ўзига хос бирлиги яратилган ва уларнинг асосий фазилатлари ҳар доим бағрикенглик, меҳмондўстлик, тушуниш, қувончни бошқалар билан баҳам кўрилиш истаги бўлиб келган. Ва бу контекстда бизнинг ўлкада қадимдан ўқитувчилар ва мураббийлар худди бутун цивилизациялашган дунёда бўлгани каби энг ҳурматли ва эъзозли инсонлар бўлиб қолгани ажабланарли эмас. Ўқитувчиларга нисбатан ҳурмат билан қараш диёримизда қадим замонлардан бери мавжуд бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда.

Тарихчиларда дунёдаги энг биринчи ўқитувчи деб аташ мумкин бўлган аниқ бир инсоннинг исми йўқ, чунки таълим олиш инсониятнинг тонг отишида катталар томонидан кичикларга тажриба ўтказилиши билан бирга пайдо бўлган. Ўрта асрларда қадимги грек мутафаккири Арастуни фан ва мантиққа қўшган фундаментал ҳиссаси учун расман «Биринчи ўқитувчи» деб аташган. Иккинчи ўқитувчи эса Арастунинг шогирди — ўзи айтганидек, Шарқнинг буюк олими Ал Фарҳобий бўлди. У ўрта асрлар ислом фалсафасининг йирик вакилларидан бири, математик, астроном, физик, мусиқа назариётчиси, ботаник, тилшунос, Шарқ олим эди. Уни «устод ал-фалсафа» (файласуфлар устози) ва «малик ал-ҳукамо» (донолар подшоҳи) деб аташган. Фалсафа ва фан тараққиётидаги роли муносабати билан Ал-Фарҳобий «Иккинчи ўқитувчи» сифатида машҳурликка эришди.

Археологлар томонидан топилган қазишмалар шуни исботлайдики, илк мактаблар Қадимги Миср ва Месопотамияда (милоддан аввалги 4–3 минг йилликларда) ибодатхоналар ва саройлар қошида пайдо бўлган бўлиб, у ерда котибларни миххат ва иероглифларга ўргатишган. Мунтазам ўқитиш машғулотлари ва фалсафий мактабларнинг машҳур ташкилотчилари Пифагор ва Афлотун (унинг Академияси милоддан аввалги 387 йилда очилган) бўлишган.

Марказий Осиё минтақасида анъанавий мактаблар – (мактаб ва мадрасалар) IX–X асрларда ислом дини тарқалиши билан оммавий равишда ташкил этила бошланди, ушбу даврда минтақа Шарқнинг асосий илмий ва маданий марказларидан бирига айланди. Мактаб – одатда масжидлар қошида очиладиган бошланғич мактаб эди. У ерда болаларга ўқиш, ёзиш ва дин асослари ўргатилган. Мадраса эса Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Беруний каби олимлар иштирокида фалсафа, математика, астрономия, тиббиёт ва илоҳиёт ўрганиладиган мусулмон дунёсининг ўрта ва олий мактаби ҳисобланган.

Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йили давомида мактаблар ва университетлар сони 1,3 бараварга кўпайди. Айниқса нодавлат сектор сезиларли динамикани кўрсатди. Тошкент шаҳрида, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида ва бошқа вилоятларда, Қорақалпоғистон Республикасида кўплаб мактаблар очилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 2025/2026 ўқуv йили учун 11 118 та умумий ўрта таълим мактаблари ва 215 та олий таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, улардан 30 таси хорижий олий ўқув юртлари ва Россия, Жанубий Корея, АҚШ, Италия, Хитой ва бошқа мамлакатлар университетларининг филиаллари – ваколатхоналаридир.

Ўзбекистондаги биринчи хорижий олий ўқув юрти Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали бўлиб, 1995 йилда ташкил этилган. Қрийб ўттиз йилдан ортиқ фаолияти давомида Тошкент филиали катта муваффақиятларга эришди ва мамлакатимиз таълим маконида етакчилардан бири бўлиб қолмоқда. Ўқув ишларидан ташқари, бу ерда кўплаб тадбирлар ўтказилади, улар доирасида бизнинг талабаларимиз миллий анъаналар ва урф-одатлар билан танишишади.

Мен ишонч билан айта оламанки, ёшларни тарбиялаш ва ўқитиш ишида айнан маънавий-маърифий ишлар биринчи ўринда туриши керак. Бу ўқитувчилар ва мураббийларнинг асосий вазифаси бўлиши лозим – ўқувчилар ва талабаларга ўз илдизларини унутмаслик ва билишни, анъаналарни асрашни ҳамда буюк аждодларни ҳурмат қилиш ва эъзозлашни ўргатиш. Бу ерда майда-чуйда нарсаларнинг ўзи йўқ – ҳар бир воқеа, ҳар бир штрих муҳим ва фойдалидир.

БМТ позициясига кўра – кучли педагогик корпус бўлмаса, Барқарор ривожланиш мақсадларига (хусусан, 4-БРМ: Сифатли таълим) эришиб бўлмайди. Г.В.Плеханов номидаги Тошкент филиали жамоаси талаба ёшлар билан маънавий-маърифий ишларга катта аҳамият беради. «Маърифат улашиб» лойиҳасини амалга ошириш доирасида мунтазам равишда шоирлар, ёзувчилар ҳамда маданият ва санъат арбоблари билан учрашувлар ўтказилади. Ўзбекистон адабиёти ва санъати ривожига катта ҳисса қўшган атоқли шахсларнинг юбилей таваллуд кунлари каби эсдалик саналар нишонланади.

Масалан, филиалимизда буюк маданий мерос ҳафталиги «Навоийдан Бобургача» бўлиб ўтди. Буюк шоир, мутафаккир ва давлат арбоби Муҳаммад Заҳириддин Бобур таваллуд кунини нишонлаш арафасида улуғ шоир хотирасига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллуд топганининг 690 йиллиги муносабати билан олий ўқув юртида тантанали тадбир ўтказилди. «Амир Темур – адолат ва бунёдкорлик таянчи» шиори остидаги байрам дастури тарих, юксак шеърият ва замонавий талабалар ташаббусларини бирлаштирди. Биз талабаларимизга миллий анъаналаримизни кўрсатамиз ва сўзлаб берамиз, уларнинг доирасида талабалар миллий тадбирларда «жонли» равишда кузатадилар ва иштирок этадилар. Масалан, баҳорги тенглашув байrami Наврўз. Байрам мавзуси қуйидагича бўлди: «Наврўз ва сумалак – Плеханов университетида баҳор ва анъаналар таъми». Ёки мисол учун: «Миллий кийим куни – миллий кийимимиз тарихи билан анъаналар, маданият ва бирлик».

Ҳар жума куни университет талабалари, кураторлар, ўқитувчилар ва раҳбарият миллий кийимларда келишади ёки кундалик кўринишни ўз халқи маданияти ва анъаналарини акс эттирувчи элементлар билан тўлдирадилар. Ташаббус маданий меросни сақлаш ва оммалаштиришга, турли халқларнинг анъаналарини ҳурмат қилишга ҳамда университет муҳитида дўстлик ва ўзаро англашув муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган. Ушбу ва бошқа кўплаб тадбирлар олий ўқув юртида халқимизнинг тарихи ва анъанарорини сақлаб қолиш, ўз илдизларимиз билан алоқани асраб авайлаш мақсадида ўтказилади.

Анъаналар ҳақида гапирар эканмиз, дунёда Ўқитувчилар ва мураббийлар кунини нишонлаш анъаналарини эслатиб ўтишни истардик. Халқаро ўқитувчилар куни 1994 йилда ЮНЕСКО томонидан таъсис этилган бўлиб, 5 октябрда нишонланади. 5 октябрь санаси айнан 1966 йилда ушбу кунда «Ўқитувчиларнинг мақоми тўғрисида»ги халқаро тавсиянома қабул қилингани сабабли танланган. Бу бутун дунё бўйлаб педагогларнинг меҳнат шароитларини белгилаб берувчи биринчи ҳужжат эди. Байрам дунёнинг барча ўқитувчиларига жамият тараққиётига қўшган муҳим ҳиссаси учун бағишланади. Халқаро ўқитувчилар кунининг мақсади ўқитувчиларга қўллаб-қувватлашни таъминлаш зарурлигини эслатиб туришдан иборатдир. Юздан ортиқ мамлакатлар Бутунжаҳон ўқитувчилар кунини нишонлашга қўшилган. Аммо шу билан бирга, ҳар бир мамлакат байрамни нишонлашнинг ўз йўлини танлайди. Бу нафақат нишонлаш усулига (тадбирлар, совғалар, мукофотлар), балки байрам кунига ҳам тааллуқлидир – баъзи мамлакатлар уни бошқа санага кўчиришган. Шунга қарамай, тантана ўз халқаролигини йўқотмайди.

Масалан, Россияда Ўқитувчилар куни ҳар йили 5 октябрда нишонланади, Ҳиндистонда эса Ўқитувчилар кунини файласуф ва жамоат арбоби Сарвепалли Радхакришнаннинг туғилган кунида – 5 сентябрда нишонлашади. Белоруссия, Қирғизистон, Қозоғистонда Ўқитувчилар куни ҳар ойнинг биринчи якшанбасида нишонланади. Австралияда октябрнинг охирги жума кунида. Туркия Ўқитувчилар кунини 24 ноябрда нишонлайди. Албанияда эса Ўқитувчилар куни бутун дунёда Халқаро хотин-қизлар куни нишонланадиган санада – 8 мартда нишонланади. Кореяда эса бу кун 9 майда нишонланади.

Турли мамлакатларда бу кунлар турли саналарда нишонланади, аммо бу байрамга бериладиган мазмун ҳар ерда бир хил – ўқитувчиларимизнинг меҳнати ва қалб саховати учун миннатдорлик. Юртимизда анъанага кўра – ўқитувчи касби энг эъзозланган ва ҳурмат қилинган касблардан биридир. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таълимни энг долзарб соҳа, мактабни энг муҳим муассаса, ўқитувчи касбини энг олийжаноб касб деб атайди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра – ўқитувчи бу нур таратувчи инсон, ўз халқига содиқ ва ватанпарвар, замон олдинги сафида турувчи меҳнаткашдир. Мамлакатда педагогик кадрларнинг малакасини оширишнинг вертикал тизими изчил такомиллаштирилиб бормоқда, янги авлод дарсликлари жорий этилмоқда, шунингдек, таълимни рақамлаштиришга ва ўқитувчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан Президент ҳар йили таълим, фан, тарбия ва спорт соҳасининг жонкуяр ходимларини фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонларни имзолайди.

Байрам арафасида, 2026 йил 29 сентябрда Давлат раҳбари таълим соҳаси ходимларини тарбия ва ўқитишга қўшган ҳиссаси учун Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан мукофотлади. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан вакиллар: энг чекка қишлоқ мактабларида ва нуфузли олий ўқув юртларида ишлайдиган ўқитувчилар мукофотларни қабул қилиб олишди: «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи» фахрий унвонлари берилди. «Фидокорона хизматлари учун», «Соғлом авлод учун», «Дўстлик» ва бошқа орденлар ҳамда «Шуҳрат», «Келажак бунёдкори» ва бошқа медаллар топширилди. Ушбу мукофотлар ўқитувчилар ва мураббийларнинг улуғ меҳнатига ҳурмат ва эътироф рамзидир. Ўзбекистон таълим соҳаси вакилларини байрам билан чин қалбдан муборакбод этаман, азму қадрли ҳамкасблар, сизга сиҳат-саломатлик, оилангиз ва ишларингизда фаровонлик тилайман!

 

Академик Каландар Абдураҳмонов