Маънавий меросни қайта тиклаш

2020 йил 14 февраль куни Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиалида  атоқли давлат арбоби, олим, шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тантанали тадбир ва туркум мураббийлик машғулотлари бўлиб ўтди.

Тадбир филиал Ёшлар иттифоқи фаол талабалари ва университет академик гуруҳ мураббийлари томонидан ташкил этилди. Мураббийлик соатида талабалар билан суҳбатда мамлакатимизда аждодларимизнинг бой маънавий – маданий меросини тиклаш билан бирга, уларни асрий, умуминсоний қадриятларга ҳамоҳанг тарзда бойитиб, ривожлантириб, асраб-авайлаш лозимлиги таъкидланди. Улуғ аждодларимиз номлари қайта тикланмоқда, уларнинг мероси ўрганилмоқда,  улар билан боғлиқ унитилмас жойлар ободонлаштирилмоқда.

Ўзбекистон  давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорликда талаба-ёшлар ўртасида адабиёт, мусиқа ва театрга бўлган қизиқишини кенг тарғиб этишга қаратилган қўшма лойиҳа доирасида талабалар бўш вақтларида кўп машқ қилдилар. Январь – февраль ойлари орасида Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи асосида  мини-спектаклга тайёргарлик ишлари олиб борилди, унда филиалнинг  турли курс талабалари иштирок этди. Бу жараёнда уларга Санъат ва маданият институти талабалари ёрдам бердилар.

 

 

 

 

 

Тадбир давомида талабалар буюк шоирнинг шеърларини ўзбек ва рус тилларида ўқиб бердилар, маданият ва санъат институти талабалари билан биргаликда  қўшиқлар ижро этдилар. Бадиий асарлардан парчалар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.