Талабалар учун илмий-амалий лойиҳалар танлови эълон қилинди

Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали томонидан томонидан талабалар ўртасида “Мен туғилиб ўсган ҳудуд: имкониятлар, ютуқлар, муаммолар” мавзусида республика миқёсида илмий-амалий лойиҳалар танлови эълон қилинди.

Танловда республикадаги барча ОТМлар талабалари иштирок этишлари мумкин. Унда талабалар ўзлари туғилиб ўсган жойнинг географик имкониятлари, иқтисодий-географик хусусиятлари, табиий захиралари, аҳолиси ва меҳнат ресурслари, шунингдек, инновацион имкониятлари, саноати ҳамда қишлоқ хўжалиги каби соҳалар бўйича кичик тадқиқот ўтказадилар.

Танлов учта йўналишда ўтказилади: ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ва инновацион имкониятлари; ҳудуднинг тарихи ва маданий мероси, қадриятлари ҳамда ҳудуддаги олимлар, шоирлар ижод аҳли ҳақида.

Танловда ҳар бир йўналишда учтадан ўринда уч нафардан ғолиб аниқланади ва пул мукофоти билан тақдирланади.

Номзодлар 2020 йил 1 майга қадар маълумотлар (мақола, фотосурат, видеоролик, чизма ва бошқалар)ни Филиалнинг Ёшлар билан ишлаш бўлимига (rea@rea.uz) ва (94) 347-55-55 телеграм рақамига электрон шаклда юборишлари керак.

Танловда қатнашиш бепул. Ғолиблар 2020 йилнинг 25 майида аниқланиб, тақдирланадилар.

Мурожаат учун телефонлар: (71) 262-43-73; (94) 347-55-55

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш

https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ