Филиалда Навоий шеърияти янграйди

Буюк ўзбек шоири Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан  Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиалида «Шеърият байрами» маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Тадбир ташкилотчилари Ёшлар иттифоқи фаоллари ва турли талабалар тўгаракларининг аъзолари.

Тадбир Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиалининг Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган Беш ташаббусни амалга ошириш  бўйича “Йўл харитаси” доирасида  Г.В.Плеханов номидаги  РИУнинг Тошкент филиали Кураторлар кенгашининг  иш режасига мувофиқ ўтказилди. Тадбирни тайёрлашда  1-3 босқич талабалари яқиндан ёрдам бердилар ва фаол иштирок этдилар.

Ахборот-ресурс маркази  кўмагида ташкил этилган шеърий тадбирлар университетимизда мунтазам равишда ўтказиладиган таниқли шоир ва ёзувчилар ижодига бағишланган маданий-маърифий тадбирларнинг бутун давомидир. Алишер Навоийнинг бадиий асарларини ўрганишга бағишланган “Дунё унинг номи билан ёрқинроқ” деб номланган маданий-маърифий  тадбир талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

Г.В. Плеханов номидаги РИУнинг талабалари ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият  институти талабалари билан ҳамкорликда  ташкил этилган ёшлар лойиҳаси, талабалар орасида мусиқа, театр ва ва адабиётга бўлган қизиқишини  кенг  тарғиб этишга қаратилган.

Филиалнинг тадбирлар бўлиб ўтадиган катта Анжуманлар залида  филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва албатта  талаба ёшлар- шеърият байрамининг асосий ташкилотчилари ва иштирокчилари тўпландилар. Талабалар буюк шоирнинг ғазаллари ва рубоийларини  ўзбек ва рус тилларида талқин қилдилар, қўшиқлар ижро этдилар, бадиий асарлардан парчалар ва саҳна кўринишлари намойиш этдилар.