Ўзбекистон Республикасида карантин эълон килинганига қарамай, Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиалида Президентимиз тамонидан илгари сурилган 5 мухим ташаббусни хаётга тадбиқ этиш учун, хар хафтада маданий-маърифий тадбирлар ўтқазиб келинмоқда.
Рус ёзувчиси Максим Горький: “Ўзимдаги барча яхши хислатлар учун китобдан миннатдорман”, деб бекорга айтмаган. Хар қандай бузғунчи куч ва хуружни юксак маънавият билан енгиш мумкин. Шу маънода китобхонлик бугун барчамиз учун хаетий заруриятга айланмоғи шарт.
2020 йил 14 май куни Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ректори Академик Абдурахмонов Қаландар Ходжаевич ташаббуси билан “Карантин даврида мен ўқиган китоб” (Книга, которую я прочитал во время карантина) мавзусида ZOOM платформасида онлайн маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева, Қорақолпоғистон халқ шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Рустам Мусурмон ҳамда университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари иштирок этдилар.
Ушбу тадбирдан асосий кўзланган мақсад: Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг тўртинчи йўналишини ўз ичига қамраб олган бўлиб, бунда бугунги карантин шароитида талаба ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, китобга бўлган қизиқишини янада кучайтириш, китобхонлик маданиятини шакллантиришдан иборат.
Интернетнинг ZOOM платформасида бўлиб ўтган онлайн-анжуманни филиал ректори, академик Қаландар Абдураҳмонов кириш сўзи билан очиб берди ва “Карантин китоб ўқиш учун бизга вақт ажратиб бергандек бўлди” деб таъкидлаб ўтдилар. Шоир Сирожиддин Сайид эса, карантин шароитида бундай тадбир Ёзувчилар уюшмаси ва ўқув юрти ўртасида биринчи бор ўтқазилаётганини айтиб ўтган бўлса, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева бундай хамкорликдаги тадбир хали бошка ўқув билим юртлари билан ўтқазилмаганлигини ва бу тадбирларни бошқа олий ўқув юртларига тадбиқ қилиш кераклигини таъкидлаб ўтдилар. Шоир Рустам Мусурмон эса, ўзларининг карантин вақтида бир неча янги ёзган шеърларидан ўқиб бердилар. Сўнгра университет талабалари карантин даврида “Уйда қолинг!” шиори остида ўзлари севиб ўқиган китобларидан қисқа парчалар ўқиб, аниқ тарзда баён этиб, расмлар, слайдлар билан тадбирга янада кўтаринки кайфият бахш этди.
Анжуман жуда қизиқарли савол-жавоблар, мулоҳазалар билан бой тарзда якунланди.