Г.В.Плеханов номиадиг РИУ нинг Тошкент шаҳридаги филиалига Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Марина Боровская ташриф буюрди. Россия делегацияси таркибида Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг қўшимча таълим ва РИУ филиаллари бўйича проректори А.М.Асалиев хам бор.
Ташриф асносида вазирлик вакиллари ва Россия делегацияси аъзолари РИУнинг Тошкент филиалига ажратилган янги бинолар мажмуаси билан танишдилар, шунингдек ўтган йили университет ректори В.И.Гришиннинг топшириғи ва шахсан қўллаб – қувватлаши билан бошланган реконструкция ишларини хам кўздан кечиришди.
Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари М.В. Боровская ташриф доирасида Тошкент филиалининг талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари билан тантанали учрашув бўлиб ўтди.
Россия федерацияси фан ва олий таълим вазирининг ўринбосари РИУнинг Тошкент шаҳридаги филиалининг янги корпусларидан бирида жихозланган рақамли иқтисодиёт ва бизнес тахлил лабаратория хонасини тантанали равишда очиб берди.
Шу ерда Тошкент филиалининг электрон-таълим муҳити платформасининг ва унинг бош университет ва филиал тармоғи билан алоқаларининг тақдимоти бўлиб ўтди.