Талаба ёшлар билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2019-йил 27-сентябрдаги 816-сонли «Қарияларни жамиятда тутган ўрни ва кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора –тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент шаҳридаги  филиалида  кексалар ҳафталиги доирасида, Тошкент шаҳар  фахрийларни қўллаб-қувватлаш  «Нуроний» жамғармаси раҳбарияти билан профессор-ўқитувчилар, фахрийлар ва талаба – ёшларнинг  учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувни филиал раҳбари ЎзР ФА  академиги Қ.Х.Абдураҳмонов очиб берди.