Филиал талабалари орасида ўтказилган бизнес-ўйин ҳақидаги макола Ўзбекистон Милий ахборот агентлигининг сайтида чоп этилди.
…Саҳро. Қўнғироғи жаранглаб келаётган карвон. Сувнинг қадрини бирор нарса билан ўлчаб бўлмайди. Узоқдан кўринган манзил йўловчиларни руҳлантириб юборади. Шу тариқа Бухорога етиб келган карвон ҳунармандлар тайёрлаган турли матоларни ўзга юртларга олиб кетади.
Бугун ҳам вилоятда ипак ва пахтадан тайёрланган, камалак ранглари акс этган матолар ишлаб чиқариш фойдали бизнес ҳисобланади. Янги лойиҳа ва яратилажак иш ўринлари борасида Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиалида ўтказилган “Қишлоқ жойларда тадбиркорлик тузилмаларини яратиш“ мавзусидаги янги бизнес-ишбилармонлик ўйинида алоҳида маълумотлар берилди.
Иккинчи босқич талабалари иштирок этган ишбилармонлик ўйинини ташкил этишда Фан ва инновациялар бўйича кенгаш ҳамда “Иқтисодий назария” кафедраси кўмакка келди. Тақдим этилган лойиҳаларни академик Қаландар Абдураҳмонов бошчилигидаги қатъий ва малакали ҳакамлар ҳайъати кўриб чиқди.
– Бизнес-ўйин иштирокчилари олдига қўйилган асосий вазифа Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясининг устувор йўналишларини назарий жиҳатдан ёритиб бериш, – дейди доцент Мунира Исохўжаева.– Уч гуруҳга бўлинган талабалар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларини намоён этувчи инвестиция ва инновацион лойиҳаларни ишлаб чиққан. Талабалар ўз жамоаларига турлича ном бериб, уни стартап лойиҳа сифатида намойиш этишди.
Қайд этиш жоизки, 600 нафардан зиёд талаба таълим олаётган бу даргоҳда ўтилган ҳар бир якунида мана шу каби лойиҳалар танлови ўтказилади. Асосий вазифа эса олинган билимларни янада мустаҳкамлаш ва ҳаётга татбиқ этиш.
Бир неча номинацияда беллашган “Kogon textile”, “Prime Meat” ва “Агро Султан” жамоаси келгусида ана шу номдаги корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш орзусини маълум қилишди. Мисол учун, ўзлари яратган видеолавҳалар, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва яратилган агробизнес муҳитига бағишланган тақдимотларида буни исботлашди.
http://uza.uz/oz/society/talabalar-yirik-loyi-alarni-amalga-oshirish-uchun-arakatni-b-11-03-2020