Уч авлод учрашуви

Илгари хабар берганимиздек, бугун 20-сон БМСМ да “Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида” мавзусида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирни Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов кириш сўзи билан бошлаб берди. Тадбир доирасида республикадан ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Спекрининг биринчи ўринбосари, юридик фанлари доктори, профессор Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Акмал Саидов, Тошкент шаҳридаги Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қаландар Абдураҳмонов, Олтин мерос Халқаро жамоат фонди раиси Амирқул Каримов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари ёзувчи Ғайрат Мажид иштирок этиб, ёшлик йиллари, илм фан йўлида изланишлар, қийинчиликларни енгиб ўтиш, ўз устида ишлаш, меҳнат қилиш ҳақида гапириб, ёшларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди.

Шундан сўнг Шаҳрисабз маданият маркази ва Болалар мусиқа ва санъат мактаби санъаткорлари ижросида она ватанни мадҳ этувчи кўй ва қўшиқлар янгради