Ўзбек академигининг “Меҳнат иқтисодиёти” дарслиги Лондонда чоп этилди

Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Қаландар Абдураҳмоновнинг «Меҳнат иқтисодиёти. Назария ва амалиёт» дарслиги Лондондаги “Scientific Publishing Hous IVG” нашриётида “Labour Ekonomics. Theoryand Practice” деган ном билан инглиз тилида чоп этилди.

Албатта, мамлакатимизда меҳнат муносабатлари соҳасида улкан ўзгаришлар амалга оширилаётганини барчамиз яхши биламиз. Бу ўзгаришлар Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги ижобий имижини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Ана шу жараёнларни ўз кўзи билан кўриб, уларда бевосита иштирок этиб, бошқалардан кўра холис ва ҳаққоний баҳо бериш имконига эга ўзбек олимининг бу борадаги фикр ва хулосалари эса, ҳеч шубҳасиз, хорижликлар ўртасидаги қизиқишни янада оширади.

 

ЎзА