«Иқтисодиётда илмий мактаб яратган олим»

«Ишонч» газетасининг 2026 йил 24 -январь сонида эълон қилинган академик Акмал Саидовнинг “ИҚТИСОДИЁТДА ИЛМИЙ МАКТАБ ЯРАТГАН ОЛИМ” мақоласи академик Қаландар Абдурахмановнинг илмий фаолияти ва шахсий қиёфасига бағишланди.

Мақолада Қаландар Абдурахманов меҳнат иқтисодиёти, аҳоли иш билан бандлиги, инсон капитали, демография ва миграция, шунингдек банк-кредит муносабатлари соҳасида Ўзбекистонда илмий мактаб яратган етакчи олим сифатида таърифланади. Унинг илмий ғоялари ва амалий таклифлари мамлакатдаги ислоҳотлар, давлат дастурлари ва стратегик ҳужжатларда ўз ифодасини топаётгани алоҳида қайд этилади.

Акмал Саидов академикнинг устоз сифатидаги хизматларини, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Самарқанд давлат университети ва Чироқчидаги таълим масканларида шаклланган илмий мактаблари, шогирдларининг бутун республика бўйлаб раҳбар, олим ва мутахассис сифатида фаолият юритаётганини ҳам катта миннатдорлик билан ёзади. Шунингдек, Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали директори сифатида илмни амалиёт билан боғлаш, янги авлод иқтисодчиларини тарбиялашда тутган ўрни эътироф этилади.

Бу мақола – бир олим ҳақидаги оддий мақола эмас балки бутун бир илмий авлоднинг меҳнати ва изланишларини қадрлаш намунасидир.

Ушбу мақолани алоҳида қувонч ва фахр билан эътиборингизга ҳавола этамиз.