Филиалдаги учрашув

Россия куни арафасида Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали раҳбари, академик Қаландар Абдураҳмоновнинг Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси биринчи котиби Илья Матвеев билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, қўшма таълим дастурлари, академик ва ёшлар ташаббусларини амалга ошириш, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги гуманитар ҳамда илмий-таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар юқори малакали кадрлар тайёрлаш, халқаро шерикликни кенгайтириш ва замонавий таълим лойиҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашдилар.