Танлов ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг   «Ёшлар маънавиятини юксалтириш, мутолаа маданиятини кенг тарғиб қилиш» Тўртинчи ташаббусига мувофиқ Фан ва инновация  Кенгаши, Мураббийлар Кенгаши ва «Чет тиллар ва гуманитар фанлар» кафедраси томонидан «Гуманитар фанлар» илмий талабалар тўгараги доирасида 1-4 босқич талабалари ўртасида «Менинг севимли китобим», «Менинг севимли ёзувчим», «Менинг севимли шоирим» мавзуларида  энг яхши иншолар танлови ўтказилди.