Бўлажак мутахассислар учун амалий тажриба: филиалда «MAK FOOD SERVIS» МЧЖ мутахассисларининг маърузаси бўлиб ўтди

Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиётуниверситетининг Тошкент филиалида университетнинг индустриал шериги — «MAK FOOD SERVIS» МЧЖнинг амалиётчи мутахассислари иштирокида очиқ маъруза бўлиб ўтди.

Тадбир университет ва компания ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш доирасида ташкил этилди. Ушбу ҳамкорлик таълим жараёнининг бизнес ва меҳнат бозорининг замонавий талаблари билан алоқасини мустаҳкамлашга қаратилган.

Учрашув давомида «MAK FOOD SERVIS» МЧЖ вакиллари магистратура талабалари билан бошқарув, ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш ва бизнесни ривожлантириш соҳасидаги амалий иш тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган профессионал компетенциялар, ёш мутахассисларнинг карьера босқичларида ўсиши, шунингдек, назарий билимларни реал ишлаб чиқариш фаолиятида қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Талабалар соҳадаги долзарб тенденциялар билан танишиш, компания фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида билиб олиш, экспертларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериш ҳамда амалиёт ўташ ва кейинги профессионал ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Индустриал шериклар вакиллари билан бу каби учрашувларнинг ўтказилиши Тошкент филиалидаги амалиётга йўналтирилган таълим тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бундай тадбирлар талабаларга энг муҳим билимларни бевосита биринчи манбадан олиш, иш берувчиларнинг талабларини яхшироқ тушуниш ва муваффақиятли карьера учун зарур бўлган профессионал кўникмаларни шакллантириш имконини беради.

Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали етакчи компаниялар билан ҳамкорликни фаол ривожлантиришда давом этмоқда. Бу эса талабалар учун таълим олиш, амалиёт ўташ ва профессионал жиҳатдан ўсиш борасида янги имкониятлар яратмоқда.