Филиал ходимлари семинар ишида иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус  таълим вазирлигида олий таълим тизимида «Коррупциясиз соҳа»  лойиҳасини амалга оширишга қаратилган видеоселектор йиғилиши  шаклида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинар ишида Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали вакиллари хам иштирок этдилар.

                               

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Бош прокуратура, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.