Хайрия

Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали жамоаси ҳам хайрия акциясига қўшилди.

Бугун бутун дунёга хавф солиб турган коронавируснинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, ушбу пандемияга қарши курашишда ёрдам қўлини чўзиш мақсадида барча таълим муассасалари қатори мамлакатимиздаги нуфузли хорижий университетларининг филиаллари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Бутун башарият синовли ва оғир кунларни бошидан кечираётган бир пайтда, Университет филиали ҳам юртимизда кечаётган синовли кунларда хайрли ташаббус билан чиқишди ва коронавирус тарқалишининг олдини олиш жараёнида ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида хайрли лойиҳада бирлашдилар.

Университет филиали ректори академик Қаландар Абдураҳмонов раҳбарлигида филиал профессор-ўқитувчилари ва ходимлари жамоаси ўз ташаббуслари билан ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Ўзингиз ва оила аъзоларингиз соғлиги учун УЙДА ҚОЛИНГ!