АКАДЕМИК ҚАЛАНДАР АБДУРАҲМОНОВ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ЧИРОҚЧИ ТУМАНИДАГИ «ИНСОН КАПИТАЛИ ВА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ» ИЛМИЙ МАКТАБИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали директори Қаландар Абдураҳмонов Чироқчи туманидаги 1-сонли мактабда ташкил этилган «Инсон капитали ва сунъий интеллект» илмий мактабига ташриф буюрди. Ушбу мактаб академикнинг ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, ёшларда илмий фикрлаш, рақамли компетенциялар ва сунъий интеллектга бўлган қизиқишни ривожлантириш майдонига айланган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ЎзР ФА академиги Акмал Саидов, Чироқчи тумани ҳокими Баҳодир Худойқулов, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Гулсора Сулаймонова, шунингдек, педагоглар, ўқувчилар, Г.В. Плеханов номидаги РИУ Тошкент филиали ходимлари ва магистратура талабалари иштирок этдилар.

Ташриф давомида мактаб фаолиятининг натижалари ва унинг ташкилий даражаси юқори баҳоланди.


Самимий ва мазмунли руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар инсон капитали, илм-фан, таълим ва сунъий интеллект масалаларини муҳокама қилдилар, энг фаол ўқувчи ва талабалар эса эсдалик нишонлари билан тақдирландилар.