«Плеханов университетидаги биринчи йилим» танлови ғолиблари ва натижалари сарҳисоб қилинди

Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалида биринчи курс талабалари жамоаларини бирлаштирган «Плеханов университетидаги биринчи йилим» танлови бўлиб ўтди. Унда талабалар ўзларининг биринчи ўқув йилидаги таасуротлари, ёрқин воқеалари ва унутилмас лаҳзалари билан ўртоқлашдилар.

Иштирокчилар ўзларининг талабалик ҳаёти, илк ютуқлари, янги танишувлар, университет воқеалари ва Тошкент филиали муҳити ҳақида ҳикоя қилувчи ижодий видеороликларни тақдим этдилар.

Танловнинг биринчи босқичида ғолиблар учун ижтимоий тармоқларда овоз бериш мумкин эди. Натижалар YouTube ва Instagram тармоқларидаги реакциялар ва лайкларнинг умумий сонига кўра аниқланди. Танловда учта жамоа иштирок этди: «Наша связка», «Дебют» ва «Универ».

Танловнинг иккинчи босқичи саҳна кўриниши форматида ўтди. Жамоалар саҳнага чиқиб, ўз актёрлик маҳорати, креативлиги, жамоавий ишлаши ва талабалик ҳаётига бўлган муҳаббатини намойиш этган ҳолда ўз ҳикояларини жонли ижрода тақдим этдилар

Танлов натижаларига кўра ўринлар қуйидагича тақсимланди:

1-ўрин — «Дебют» жамоаси.

Шунингдек, мазкур жамоа танловнинг ўтиш кубоги соҳиби ҳам бўлди.

2-ўрин — «Наша связка» жамоаси.

3-ўрин — «Универ» жамоаси.

Ғолиблар ва барча танлов иштирокчиларини чин қалбдан муборакбод этамиз!

«Плеханов университетидаги биринчи йилим» нафақат ижодий беллашув, балки талабаликнинг биринчи йилидаги энг ёрқин хотираларни сақлаб қолиш имконияти ҳам бўлди. Биринчи курс талабаларига ўз креативлиги, энергияси, юмори, самимияти ва филиал ҳаётидаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирамиз», – деди тақдирлаш маросимида директор ўринбосари, профессор Нодира Зокирова.

Барча иштирокчиларга янги ютуқлар, қизиқарли лойиҳалар ва Плеханов университетида унутилмас талабалик йилларини тилаймиз!