2021 йил 9 сентябрь куни Г.В.Плеханов номидаги РИУ нинг Тошкент филиалида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қошидаги Ёшлар парламенти раиси “Биз янги Ўзбекистонда-эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда филиал талабалари иштирок этдилар. Тадбир Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириг муносабати билан ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ва аъзолари, Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали раҳбарияти ва талабалари шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида ёшлар парламенти раиси Шахноза Жолдасова “Мустақиллик ёшлар нигоҳида” ва ёшлар парламенти аъзолари Нодирбек Муродов “Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги асослари”, Мадина Маҳаматқулова – “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизими” мавзусига бағишланган маърузалари билан чиқиш қилдилар. Тошкент филиали талаба ёшлари билан учрашув доирасида Ватан мустақиллигини мустаҳкамлашнинг ўрни ва аҳамияти муҳокама қилинди.
Йиғилишда талабалар 2021-йил-Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилиниши муносабати билан мустақиллик йилларида ёшлар учун яратилган барча шарт-шароитлар, ёшлар сиёсати соҳасидаги, Қонунчилик мавзуси, талаба ёшларнинг бу жараёнлардаги ўрни ва иштироки ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлишди.
Тадбир якунида Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали талабалари жонли мулоқот форматида ёшлар парламенти аъзоларига, хусусан, Ўзбекистон мустақиллигига эришиш тарихи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги ёшлар парламенти фаолиятининг энг истиқболли йўналишлари ҳақида ўзларини қизиқитирган саволларини бердилар.