ИНСОН МАНФААТИ ВА ҚАДРИ

Янги Ўзбекистоннинг олдига қўйган қатъий мақсади моҳияти шундан иборат Президентимизнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашувидаги нутқи менда катта таассурот қолдирди. Нутқда келтирилган фикрлар, таклиф ва ташаббуслар “Инсон қадри учун” тамойили асосида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар таҳлили юзасидан мулоҳаза юритишга ундади. Чунки бугун кўз ўнгимизда рўй бераётган ўзгаришлар, воқеа-ҳодисалар, янгиликлар, янгиланишлар, бунёдкорлик жараёни, ободлик, фаровонлик ўз-ўзидан бўлиб қолмаяпти. Бунинг ўзига хос тарихи, босқичи, жараёни бор. Ҳозир эса барчамиз ана шу ишлар, саъй-ҳаракатлар самарасидан баҳраманд бўляпмиз. Яъни юқорида келтирганимиз — аввалдан мақсад сифатида қўйилган “ҳеч нарса инсон қадричалик муҳим эмас”, деган сиёсий тутум амалда натижасини кўрсатмоқда. Буни тан олмасликнинг иложи йўқ. Чунки ҳаёт тарзимиз, атрофимиздаги ўзгаришлар бунга йўл қўймайди.

Қаландар Абдураҳмоновнинг  «ИНСОН МАНФААТИ ВА ҚАДРИ» номли мақоласи “Янги Ўзбекистон ” газетасининг 2025 йил 11 октябрьдаги кунги 215 (1541) сонида чоп этилди.