«ЛИДЕРЫ РЭУ» («РЭУ ЛИДЕРЛАРИ») ЛОЙИҲА-ТАЪЛИМ ИНТЕНСИВИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Бош олий таълим муассасасининг 52 нафар ҳамда университетнинг 16 та филиалидан келган талабаларни бирлаштирган «Лидеры РЭУ» лойиҳа-таълим интенсиви бошланди.

Дастур таълим олувчиларнинг етакчилик, лойиҳавий ва тадбиркорлик компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган.


Интенсив доирасида иштирокчилар РЭУ ёшлар сиёсатининг асосий йўналишлари, талабалар ўзини ўзи бошқариш тизими, кўнгиллилик (волонтерлик) ва шахсий ривожланиш имкониятлари билан танишмоқдалар.

Ушбу интенсив тажриба алмашиш, янги ғояларни шакллантириш ва талабаларнинг етакчилик салоҳиятини юзага чиқариш учун ўзига хос майдонга айланади.
РЭУ Тошкент филиали номидан фаол ва иқтидорли талаба қизлар — Алимова Тэлла ва Гордиенко Анастасия муносиб тарзда иштирок этмоқдалар.

Иштирокчи қизларимизга маҳсулдор иш, янги билимлар, ёрқин таассуротлар ва барча ғояларининг муваффақиятли амалга ошишини тилаб қоламиз!