📰 Ижтимоий-сиёсий «Адолат» газетасининг 2026 йил 24 июль сонида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Каландар Абдурахмановнинг «Янги сиёсий тартиб яратган давлат арбоби. Сурат ва сийрат уйғунлиги» сарлавҳали таҳлилий мақоласи чоп этилди.
Мақолада профессор Тўлқин Алимардоновнинг «Амир Темур империяси» монографияси кенг сиёсий, тарихий ва давлатчилик нуқтаи назаридан таҳлил қилиниб, асарнинг асосий илмий ютуқлари ёритилган. Академик муаллифнинг энг муҳим хулосасига урғу беради: Амир Темур фақат буюк саркарда эмас, балки адолат, кучли давлатчилик, самарали бошқарув ва геосиёсий тафаккурга асосланган янги сиёсий тартибни шакллантирган давлат арбобидир.
Мақолада монографиянинг давлат бошқаруви, сиёсат фалсафаси, Евроосиё геосиёсати, ҳарбий стратегия, дипломатия, бунёдкорлик ва цивилизациявий тараққиёт масалаларини ягона илмий концепция асосида таҳлил қилгани юқори баҳоланади.
Мазкур асар ўзбек темуршунослиги ва давлатчилик тарихи соҳасидаги муҳим фундаментал илмий тадқиқотлардан бири ҳисобланади.
📖 Мақола билан танишишга таклиф этамиз.
Onlayn o‘qish