Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали раҳбарияти Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси томонидан бош давлат байрами — Россия куни муносабати билан ташкил этилган Тантанали қабулда иштирок этди.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълим ислоҳотлари масалалари бўйича ўринбосари Илҳом Сираджев, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффарбек Мадраҳимов, республика вазирлик ва идоралари вакиллари, дипломатик миссиялар раҳбарлари, Россия олий ўқув юртларининг Ўзбекистондаги филиаллари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилганлар олдида нутқ сўзлаган Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов Россия кунини нишонлаш Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг фаол ривожланиши контекстида рамзий маънога эга эканлигини таъкидлади.
У яқинда бўлиб ўтган Петербург халқаро иқтисодий форумини ёдга олди. Ушбу форум доирасида икки давлат президентлари Ўзбекистонда қурилаётган атом электр станцияси пойдеворига илк бетон қуйилишига старт берган эдилар. Элчи мазкур лойиҳанинг республика энергетика хавфсизлиги учун нечоғлиқ муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида қайд этди.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълим ислоҳотлари масалалари бўйича ўринбосари Илҳом Сираджев, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффарбек Мадраҳимов, республика вазирлик ва идоралари вакиллари, дипломатик миссиялар раҳбарлари, Россия олий ўқув юртларининг Ўзбекистондаги филиаллари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Форум Евросиёнинг янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш платформасига айланди.
Элчи, шунингдек, барча асосий йўналишлар бўйича икки томонлама ҳамкорлик бундан кейин ҳам кенгайиб боришига ишонч билдирди.
Тадбир давомида университет номидан Россия куни муносабати билан табриклар етказилди.