Ҳурматли ҳамкасблар! Қадрли ўқитувчилар ва мураббийлар!

Сизни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Ушбу байрам ҳаётни энг муҳим ва эзгу ишлардан бири — ёш авлодни ўқитиш, тарбиялаш ва қўллаб-қувватлашга бағишлаган инсонларни бирлаштиради. Талабаларимизнинг ҳар бир ютуғи ортида сизнинг билимларингиз, сабр-тоқатингиз, донолигингиз, талабчанлигингиз ва уларнинг келажагига бефарқ эмаслигингиз туради. Айнан ўқитувчи инсонга нафақат касб эгаллашда, балки мустақил фикрлаш, қарор қабул қилиш, масъулиятни ўз зиммасига олиш ва олға интилишни ўргатади.

Ушбу касб байрамини Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг 120 йиллик юбилейи арафасида кутиб олаётганимиз жуда рамзий маънога эга.

120 йил — бу улкан тарих, мустаҳкам академик анъаналар, илмий мактаблар ва авлодлар ворислигидир. Филиалимиз учун Плеханов оиласига мансублик фахр туйғуси бўлиш билан бирга, катта масъулият ҳамдир.

Бугун Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида сифатли таълим, фан, инсон капитали ва замонавий мутахассисларни тайёрлашнинг аҳамияти янада ошмоқда. Бу борада жамоамизнинг ҳам ўз муносиб ҳиссаси бор. Ҳар бир маъруза, ҳар бир тадқиқот, тайёрланган ҳар бир мутахассис — иқтисодиёт, жамият ва мамлакатимиз келажаги ривожига қўшилган ҳиссадир.

Ҳар бирингизга ўз касбингизга содиқлигингиз, юксак профессионализмингиз, талабаларни қўллаб-қувватлашингиз ҳамда филиалимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссангиз учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик, ижодий парвозлар, янги касбий ва илмий ютуқлар, миннатдор талабалар ҳамда умумий меҳнатимиз натижаларидан фахрланиш учун янги имкониятлар тилайман. Университетимизнинг 120 йиллик юбилейи барчамиз учун янги ғоялар, лойиҳалар ва ютуқлар сари янги марра бўлсин.

Байрамиingiz муборак бўлсин, қадрли ҳамкасблар! Ўқитувчи ва мураббийлар куни муборак!