Ҳурматли ҳамкасблар! Профессор-ўқитувчилар таркиби, талабалар!

Биз катта қувонч, имон ва умид билан кутиб олаётган муборак Қурбон ҳайити байрами билан Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали жамоасини чин қалбдан, самимий муборакбод этаман.

Яқинларга ғамхўрлик қилиш ва кўмаклашиш каби энг муҳим тушунчаларни ўзида мужассам этган ушбу байрам филиалимизда инсон қадрини улуғлаш, ходимларимиз учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш ҳамда талабаларга сифатли таълим бериш йўлида амалга оширилаётган тадбирларнинг мазмун-моҳиятига тўла мос келади.

Қурбон ҳайитининг меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, аҳилликда яшаш ва шукроналик каби юксак фазилатларни янада мустаҳкамловчи кўп асрлик анъаналари барчамизни бирлаштирувчи маънавий таянч бўлиб хизмат қилади.

Ушбу ўзига хос байрамда Плеханов университети Тошкент филиалининг бутун жамоасига таълим, маънавий-маърифий фаолият ҳамда ёшлар билан ишлаш каби масъулиятли ва муҳим йўналишларда хайрли бошшамалар ва янги ғоялар ёр бўлишини тилайман.

Азиз плехановчилар! Сизларга эзгу ва ёруғ умидлар, оилангиз ва яқинларингизга бахт ва соғлиқ, ҳаётингизга эса тинчлик-омонлик ва фаровонлик тилаб қоламан!

 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги

Қаландар Абдураҳмонов

Г.В. Плеханов номидаги РИУ Тошкент филиали раҳбари