«Жадид» газетасининг 2026 йил 16 октябрдаги 42-сонида Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Қаландар Абдурахмановнинг «Оила ва даромад» мақоласи чоп этилди.
Мақолада 2026 йил иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари Роберт Холл ва Майкл Вудфорд тадқиқотларининг Ўзбекистон учун аҳамияти ёритилган.
Оила даромадининг барқарорлиги, келажакка ишонч, истеъмол ва жамғариш қарорлари мамлакат иқтисодий тараққиёти билан қандай боғлиқ? Ушбу масалалар содда ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилиб, иқтисодий сиёсатнинг инсон турмушидаги амалий ифодасига эътибор қаратилган.
Шунингдек, муносиб иш ўринларини яратиш, касбга тайёрлашни иш берувчилар эҳтиёжларига мувофиқлаштириш ва ижтимоий ҳимоя орқали оилаларнинг мунтазам даромад олиш имкониятларини кенгайтириш масалалари таҳлил қилинган.
